...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Мен беғараз президент бўламан”. Эрдўғаннинг рақиби маълум


16:14, 04.05.2018 Олам
 3 711

Туркияда бўлиб ўтадиган сайловга мухолифат жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Аввалроқ, Туркияда муддатидан илгари бўлиб ўтадиган Парламент ва Президент сайловлари олдидан мамлакатдаги муҳолифатчи партиялар бирлашаётгани ҳақида хабар қилган эдик.
 
Туркиянинг асосий мухолифат Республикачи Халқ партиясининг (РХП) Парламентдаги фракцияси Муҳаррам Инжени жорий йил 24 июнь куни бўлиб ўтадиган Президентлик сайловига номзод қилиб кўрсатди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
 
“Мен Туркиянинг 80 миллион аҳолиси – ўнглар ва чаплар, алавий ва суннийлар, турклар ва курдларнинг президенти бўламан. Мен беғараз президент бўламан”, дейди Инже РХП фаолларининг Анқарадаги чиқишида.
 
Маълумот ўрнида, амалдаги ҳукмрон Адолат ва ривожланиш партияси Ражаб Тойиб Эрдўғанни президентликка номзод қилиб кўрсатди.
 
Эслатиб ўтамиз, Туркия Республикасида жорий йил 24 июн куни муддатидан аввал Парламент ва Президентлик сайловлари бўлиб ўтади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туркия мухолифат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!