...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Маҳалла посбони” аъзолари Ички ишлар органлари кадрлар заҳирасига киритилади


11:19, 04.07.2018 Жамият
 2 993

“Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси фаолияти такомиллаштирилди.

Ҳукуматнинг 2018 йил 3 июлдаги қарори билан фуқаролар йиғинининг “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси фаолияти такомиллаштирилди.
 
Қарорга кўра жамоатчилик тузилмасига раҳбар лавозимига номзодлар қоида тариқасида, олий маълумотли, тегишли ҳудудда доимий яшаётган, ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари орасидан танланади.
 
Ички ишлар органлари ходимларига қўйилган талабларга тўғри келадиган “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбари ва унинг аъзолари фуқаролар йиғини раиси ва профилактика инспектори тавсияномасига кўра Ички ишлар органлари кадрлар заҳирасига киритилади.
 
Шунингдек, ички ишлар органлари кадрлар заҳирасига киритилган Жамоатчилик тузилмаси раҳбари ва унинг аъзолари сифатида камида бир йил мобайнида намунали фаолият олиб борган шахслар Ички ишлар вазирлиги Академияси Касбий тайёргарлик факультетига ўқишга ҳамда ички ишлар органлари хизматига устунлик асосида қабул қилинади.
 
Бундан ташқари, “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбари лавозимга тайинланган сўнг унга белгиланган тартибда гувоҳнома, кўкрак ишони, хизмат кийими ва хизмат сумкалари берилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Маҳалла посбони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар