Бугун бўлиб ўтадиган “Локомотив” – “Нефтчи” учрашувига мухлислар бепул киритилади.
Рамазон ойи бошланиши муносабати билан “темирйўлчилар” ушбу ойда бўлиб ўтадиган уй ўйинларига бепул киришни жорий этишга қарор қилдилар.
“Локомотив” раҳбарияти ушбу сахийликни Рамазон ойига атаб мухлислар учун совға сифатида уюштирганини маълум қилган.