...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Локомотив” клубининг уй ўйини “Бунёдкор”да ўтказилади


21:36, 27.04.2018 Спорт
 3 400

Навбатдаги Тошкент дербисининг “Бунёдкор” стадионида ўтиши мухлисларга ҳам қўшимча қулайликлар яратади.

Pepsi Суперлиганинг 9-туридан жой олган “Локомотив” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашувга “Бунёдкор” стадиони мезбонлик қилади. Бу ҳақда ЎзПФЛ Матбуот хизмати хабар берди.
 
Мазкур беллашув 29 апрель — якшанба кунига тайинланган бўлиб, ўйин 20:00 да старт олиши белгиланганди.
 
“Локомотив” футбол клуби хавфсизлик масаласи ҳамда стадион атрофида бошланган таъмирлаш ишларидан келиб чиқиб, учрашувни “Бунёдкор” стадионига кўчиришни сўраб, ПФЛга мурожаат билан чиқди.
 
“Спорт” телеканали билан режалаштирилган ўйин вақти эса ўзгармади. Шунингдек, 9-турнинг якшанба куни ўтиши керак бўлган яна 2 та учрашувида ҳам вақт масаласи ўзгаришсиз қолди:
 
“Металлург” - “Бухоро 16:00.
“Навбаҳор” - “Нефтчи” 18:00.
 
Навбатдаги Тошкент дербисининг “Бунёдкор” стадионида ўтиши мухлисларга ҳам қўшимча қулайликлар яратади. 8-турдан ўрин олган “Бунёдкор” — “Локомотив” ўйинига 15 мингдан зиёд футбол мухлиси ташриф буюрди. “Темирйўлчилар”нинг “Пахтакор”га қарши ўйинида ҳам мухлислар ташрифи юқори бўлиши кутилмоқда.
 
“Маданий хордиқ чиқариш истагида бўлган юртдошларимиз йилнинг энг яхши ўйинларидан бирини дам олиш куни “Бунёдкор” стадионида томоша қилишлари мумкин”, дея ёзади ЎзПФЛ.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Локомотив Пахтакор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!