“Гарри Поттер” фильмлари орқали танилган машҳур актриса билан мактабда гаплашиш бошқа ўқувчиларга тақиқланган.
Мактабнинг собиқ ўқувчиларидан бири айтишича, “Гарри Поттер” фильмининг юлдузи мактаб коридорида юрганида, қизларнинг унга яқинлашиши тақиқланган. Қоидабузарлар “жарима кўзойнаги” билан жазолашган. Агар бу ҳолат давом этаверса, жазолар янада кўпайган.
Уотсон Оксфорд шаҳридаги қизлар учун мўлжалланган мактабда таҳсил олган. Таълим учун бир йиллик тўлов миқдори 30 минг фунт стерлингни ташкил этган.
“У ўқиш пайтида тасвирга олиш жараёнида бўлар эди, шунинг учун мактабда кўп бўлмасди. Уотсон дарсларга келганда, у билан суҳбатлашишга рухсат берилмаган. Фақат у билан биринчи марта танишган бўлсангиз кечиришарди. Менимча, мактаб раҳбарияти Уотсон ўзини худди бошқалардек ҳис қилиши учун шундай иш тутган”, дейди мактабнинг собиқ ўқувчиси.
Бошқа ўқувчининг айтишича, ҳеч ким актрисадан дастхат сўрашга ботина олмаган. Бундан ташқари, Уотсоннинг олдида “Гарри Поттер” ҳақида гапириш ҳам ман этилган.
Маълумот ўрнида, Британиялик актриса Эмма Уотсон 1990 йилнинг 15 апрелида Франция пойтахти Париж шаҳрида туғилган. У ўзининг “Гарри Поттер” фильмларидаги Гермиона Грейнжер роли билан машҳур. Эмма 1999 йилда биринчи марта мазкур фильмда суратга тушишни бошлаган.