Эртага, барча футбол мухлислари орзиқиб кутган “Эл-Класико” баҳси бўлиб ўтади.
Айни дамда Зинедин Зидан қўл остида тўп сураётган таркибдан 8 киши “Барселона” дарвозасини ишғол этган. Булар – Криштиану Роналду, Карим Бензема, Серхио Рамос, Марко Асенсио, Рафаэл Варан, Гарет Бейл, Марсело ва Каземиро.
Ҳозирга қадар “Эл-Класико” баҳсларида Криштиану Роналду 17 та гол уриб, Мадрид клуби етакчиси ҳисобланади.
Унинг сўнгги голи “Камп Ноу”даги Испания Суперкубоги доирасида урилганди.
Португалиялик футболчидан кейинги ўринни Карим Бензема 9 та голи билан эгаллаб турибди. Франциялик ҳужумчи асосан “Сантьягу Бернабеу”даги ўйинларда дарвозани ишғол этади.
Рамос эса “Эл-Класико”ларда 4 бора гол уришга эришган.
Асенсио ва Варан иккитадан гол уришга эришган. Ярим ҳимоячи Испания Суперкубоги доирасидаги ўйинларнинг асосий қаҳрамони бўлганди.
Рўйхатни биттадан гол урган Бейл, Марсело ва Каземиро якунлаб беришди.
Маълумот учун, “Реал” – “Барселона” жамоалари ўртасидаги “Эл-Класико” учрашуви 23 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал “Барселона” клуби “Реал”га қарши кенгайтирилган таркибни эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.
“Эл-класико”га оид барча янгиликларни Qalampir.uz’да кузатиб боринг.