...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Cuba Domadores” - “Uzbek Tigers” жанглари Ўзбекистонда жонли эфирда намойиш этилади


21:22, 19.05.2017 Спорт
 3 376

Эртага, 20 май шанба куни Тошкент вақти билан соат 05:30 да “Cuba Domadores” – “Uzbek Tigers” жавоб учрашувлари ўтказилади.

WSB – Жаҳон бокс сериясининг чорак финалида бугунги кунда дунёда етакчиликни қўлга олган Ўзбекистон ва Куба терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишади.
 
Ушбу қарама-қаршилик яширин финал деб эътироф этилмоқда. Самарқанд шаҳрида ўтказилган биринчи баҳсда иккала жамоа сафида олимпия ўйинлари чемпионлари ва совриндорлари иштирок этишди. Кескин тўқнашувда “Uzbek Tigers” жамоаси амалдаги чемпионларни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
 
Эртага 20 май шанба куни Тошкент вақти билан соат 05:30 фда “Cuba Domadores” – “Uzbek Tigers” жавоб учрашувлари ўтказилади.
 
“UzReport” жамоалар ўртасидаги жангларни жонли эфирда намойиш этишни режалаштирган. Трансляция таниқли спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев томонидан шарҳлаб борилади.
 
Гавана шаҳрида ўтказиладиган баҳсларда “Uzbek Tigers” шарафини Жасурбек Латипов, Элнур Абдураимов, Шаҳрам Ғиёсов, Бектемир Мелиқўзиев, Баҳодир Жалолов ҳамда қўшимча жанг эҳтимоли юзага келса, Мирзобек Ҳасанов ҳимоя қилишади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Cuba Domadores Uzbek Tigers 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


“Uzbek Tigers” – тўхтади

17:20, 03.05.2018 4 937

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!