Шу тариқа, бу мавсумда ҳам “Uzbek Tigers” жамоасининг WSB’даги юришига кубаликлар барҳам беришмоқда.
Самарқандда бўлиб ўтган жангда ўзбекистонлик боксчилар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишганди, аммо Кубадаги жавоб учрашувида мағлубиятга учраб қайтишди.
Ачинарлиси, ҳеч қайси боксчи рақиб устидан ғалаба қозона олмади ва якунда умумий ҳисоб 7:3 ҳисобида кубаликлар фойдасига кўриниш олди.
Шу тариқа, бу мавсумда ҳам “Uzbek Tigers” жамоасининг WSB даги юришига кубаликлар барҳам беришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда ярим финалда ҳам ушбу жамоалар тўқнаш келишганди ва якунда кубаликлар ғалаба қозониб, мусобақани давом эттиришганди.
Натижалар билан танишинг:
52 кг. Жасурбек Латипов – Йосбани Вейтиа 0:3
60 кг. Элнур Абдураимов – Альварес Эстрада 0:3
69 кг. Шаҳрам Ғиёсов – Рониэл Иглесиас 0:3
81 кг. Бектемир Мелиқўзиев – Хулио Ла Круз 0:3
+91 кг. Баҳодир Жалолов – Лардуэт Гомез 0:3