...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Челси” мураббийи Лондондаги терактга “реакция” билдирди


13:56, 16.09.2017 Спорт
 1 902

Эсимда, Италия терма жамоасига мураббийлик қилган вақтимда машғулот базамизга террорчилик ҳужуми бўлганди.

Кеча, 15 сентябрь куни Лондоннинг “Persons Green” метро станциясида портлаш содир бўлганлиги ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур воқеа теракт дея баҳоланиб, ҳодиса 22 кишининг жароҳат олишига сабаб бўлди.
 
Ушбу воқеага Лондоннинг “Челси” футбол клуби бош мураббийи Антонио Конте ўз фикрларини билдириб ўтди.
 
“...Шуни айтишни истардимки, бизнинг барча ўй-хаёлларимиз терактда жабрланганларнинг аҳволи билан боғлиқ бўлмоқда. Бундай вазиятларда сен хаёлан ўзингни ўша ерда бўлиб қолгандек тасаввур қиласан.
 
Эсимда, Италия терма жамоасига мураббийлик қилган вақтимда машғулот базамизга террорчилик ҳужуми бўлганди.
 
Бундай ҳолатда олға юришда давом этиш лозим. Бу жуда кўнгилсиз ҳолат, аммо биз улардан кучли эканлигимизни кўрсатиб қўйишимиз керак”, дейди италиялик мураббийи Конте.
 
Сўнгги хабарларга қараганда, Лондондаги метро станциясида содир бўлган портлаш оқибатида жароҳатланган сони 29 нафарга етган
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Антонио Конте 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!