Каталониянинг иккинчи дивизионида ишқибоз ҳакамни қаттиқ ҳақорат қилди.
Каталониянинг иккинчи дивизиони чемпионати доирасида ўтказилаётган футбол учрашувини бошқараётган аёл ҳакам унинг номига айтилган ҳақоратли сўзлардан сўнг, ўйинни тўхтатди. Ишқибозлардан бири унга “бориб идиш-товоқ ювишни” маслаҳат берган. Бу ҳақда “El Vallenc” хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, Марта Галего исмли ҳакам “Вальс” ва “Камбрильс Унио” жамоалари ўртасидаги ўйинни тўхтатган ва ишқибоздан трибунани тарк этишини сўраган. Орададан уч дақиқа ўтгач, мезбон жамоанинг мухлиси стадиондан чиқарилган ва ўйин давом этган.
Мазкур воқеа юзасидан ҳакам томонидан ишлатилган қоида жорий йилги футбол мавсумида биринчисидир. Каталония Футбол федерацияси “Трибунадан ҳақорат қилиш нолга тенг” қоидасини ишлаб чиққан. Унга кўра, ишқибозлар ҳакамни ҳақорат қилган тақдирда, ўйин тўхтатилиши мумкин.

Руслан Сулаймонов