...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Барселона” Неймар ўрнига Хитойдан номзод топди


14:35, 18.08.2017 Спорт
 2 561

Паулиньо испан клубига ўтиш учун шахсан ўзи 7.5 миллион евро тўлаган.

Хитойнинг “Гуанжоу Эвергранд” клуби ярим ҳимоячиси Паулиньо энди “Барселона” футболчисига айланди.
 
Каталонияликлар 40 млн. евро эвазига футболчининг трансфер ҳуқуқини хитойликлардан сотиб олишди. Паулиньо испан клубига ўтиш учун шахсан ўзи 7.5 миллион евро тўлаган.
 
Шунингдек, бразилиялик шартномасидаги товон пули 120 млн евро этиб белгиланди. Паулиньо кеча, 17 август куни ОАВ ва мухлисларга таништирилди. Ярим ҳимоячи “Барселона”да 15-рақамда майдонга тушади.
 
Ҳозирда “Барселона” Паулиньо билан қанча муддатга шартнома имзолагани келтириб ўтилмади.
 
Эслатиб ўтамиз, куни кеча “Барселона” Франциянинг ПСЖ жамоасига Неймарни 222 миллион евро эвазига қўйиб юборганди. Неймар айни вақтда дунёнинг энг қиммат футболчиси ҳисобланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Барселона Паулиньо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!