...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Барселона” маъмурияти Лионель Мессини муносиб тақдирлади


10:20, 04.11.2017 Спорт
 2 839

Аргентиналик ҳужумчи 2016/17 йил мавсумида кўрсатган хизматлари мукофот билан тақдирланди.

Каталониянинг “Барселона” клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси “Альдо Ровира” соврини билан тақдирланди. Бу ҳақда “Барселона” клубининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
“Альдо Ровира” соврини “Барселона” жамоаси томонидан ташкиллаштирилган бўлиб, мазкур соврин клубнинг тўлиқ мавсумдаги энг яхши футболчисига топширилади.
 
Айнан Лионель Месси 2016/17 йил мавсумида кўрсатган хизматлари учун ушбу мукофот билан тақдирланди.
 
“Альдо Ровира” соврини одатга кўра ҳар йили Каталонияда фаолият олиб борадиган спортга маъсул ОАВ директорлари ва спорт бўлимлари раҳбарларидан ташкил топган кенгаш томонидан топшириб келинади.
 
Маълумот учун, ўтган мавсум 52 та учрашувда майдонга тушиб, 54 та гол урган Месси мазкур совринга бешинчи марта лойиқ кўрилмоқда.
 
Тажрибали ҳужумчи бундан аввал 2009/10, 2010/11, 2012/13, 2014/15 йиллар мавсумида ҳам “Барселона” клубининг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилганди.
 
Шунингдек, Эрик Абидаль (2010/11), Хавьер Маскерано (2013/14) ва Луис Суарес (2015/16) каби футболчилар “Барселона” жамоасининг “мавсумдаги энг яхши ўйинчилари” бўлишган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Лионель Месси Альдо Ровира Барселона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!