Жароҳатланган Дембелени текширувдан ўтказган шифокорлар қувонтирадиган ташхисни айтишмади
Қимматбаҳо нархга сотиб олинган футболчи Испания Ла-Лигасининг 4-туридан ўрин олган “Гетафе”га қарши учрашув (1:2) вақтида майдон ташқарисига чиқиб кетаётган тўпни ўйинда олиб қолиш ҳаракатида оёғини қайириб олган.
Каталонияликлар сафида Неймар ўрнини босиши керак бўлган Дембелени текширувдан ўтказган шифокорлар мухлисларни қувонтирадиган ташхисни айтишмади.
Дембеле 8 ҳафта мобайнида жамоасига ёрдам беролмайди. Бу эса, “Барселона”ни ички чемпионатда “Атлетико” ва “Севилья”, Европа чемпионлар лигасида эса “Спортинг” ҳамда “Олимпиакос”га қарши ўйинларида Дембелесиз ҳаракат қилишларидан дарак беради.
Маълум бўлишича, футболчининг сон соҳасини эртага, сешанба куни Финляндия пойтахти Хельсинкида операция қилишади.
Тахминларга кўра, Усмон Дембеле 2017 йилда бошқа майдонга тушмайди ва сафга келаси йилнинг январь ойида қайтиши мумкин.
Тақдирдаги ўхшашликни қарангки, “ПСЖ”ни танлаган Неймар ҳам “Барселона”даги дебютини айнан “Гетафе” билан кечган баҳсда нишонлаб, ўйиннинг 25 дақиқасида жароҳатланиб, майдонни тарк этган экан.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 август куни бразилиялик ҳужумчи Неймар “Барселона”дан “ПСЖ”га 222 миллион евро эвазига ўтганди. Испанияликлар Неймара ўрнини босиш учун айнан Усмон Дембелени сотиб олишган.