“Малага” – “Барселона” учрашуви 11 март кунига ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:45 да старт олади.
Каталонияликлар сафида бугунги ўйиндан олдин бир нечта йўқотишлар мавжуд бўлиб, Иньеста ва Нелсон Семедулар жароҳат сабаб майдонга туша олишмайди. Шунингдек, Денис Суарес ҳам жамоасига 2-3 ҳафта ёрдам бера олмайди.
Демак, “Барселона” “Малага”га қарши ўйинда қуйидаги футболчилар ёрдамидан фойдаланиши мумкин.
Дарвозабонлар: Марк-Андре тер Штеген, Яспер Силлессен.
Ҳимоячилар: Томас Вермален, Жерар Пике, Люка Динь, Самюэль Юмтити, Жорди Альба, Серхи Роберто, Алейш Видаль.
Ярим ҳимоячилар: Иван Ракитич, Серхио Бускетс, Паулиньо, Андре Гомеш.
Ҳужумчилар: Филиппе Коутиньо, Луис Суарес, Лионель Месси, Усман Дембеле, Пако Алькасер.
Маълумот учун, “Малага” – “Барселона” учрашуви бугун 11 март кунига ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:45 да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Мадриднинг “Реал” клуби ҳам “Эйбар”га қарши кенгайтирилган таркибни эълон қилгани ҳақида хабар бергандик.