Каталонияликлар Коутиньони сотиб олишни уддалай олишмаганидан сўнг, Ди Мария трансфери бўйича музокараларни бошлашганди.
Хакерлар саҳифага Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Анхел Ди Марияни “Барселона”га ўтгани ҳақидаги ёлғон хабарни жойлашган.
“Барселона” раҳбарияти Англиянинг “Ливерпуль” клубидан ярим ҳимоячи Фелиппе Коутиньони сотиб олиш бўйича ўтказган муваффақиятсиз музокарадан сўнг, Ди Марияни ҳарид қилиш бўйича ҳаракатларни бошлаганди.
“Барселона” саҳифасига уюштирилган ҳужум жавобгарлигини Саудия Арабистонининг “OurMine” хакерлик гуруҳи ўз зиммасига олди.
“OurMine” хакерлик гуруҳи бундан аввал “CNN” нашрининг фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифасини, “Netflix” ва “Marvel” кўнгилочар кўрсатувлар компанияларининг саҳифаларини ҳам бузганди.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ёзги трансферлар вақтида “Барселона”дан бразилиялик ҳужумчи Неймарни 222 миллион евро эвазига сотиб олиб, уни дунёнинг энг қиммат футболчисига айлантирганди.