...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Барселона” “Валенсия”га қарши ўйинга 18 нафар футболчини танлади


13:12, 08.02.2018 Спорт
 2 047

Дастлабки учрашувда “Барселона” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде Испания кубоги ярим финали доирасидаги “Валенсия”га қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин бўлган 18 нафар футболчилар рўйхатини эълон қилди.
 
Дарвозаболар: 1. Марк Андре тер Штеген, 13. Яспер Силессен.
 
Ҳимоячилар: 3. Херард Пике, 23. Самуель Юмтити, 24. Йерри Мина, 18. Хорди Альба, 2. Нельсон Семеду.
 
Ярим ҳимоячилар: 4. Иван Рикитич, 20. Серхи Роберто, 5. Серхио Бускетс, 8. Андрес Иньеста, 15. Паулиньо, 22. Алейш Видаль, 21. Андре Гомеш.
 
Ҳужумчилар: 10. Лионель Месси, 9. Луис Суарес, 14. Филиппе Коутиньо, 17. Пако Алькасер.
 

 
Маълумот учун, “Валенсия” – “Барселона” учрашуви 9 февраль кунига ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:30да бошланади. Дастлабки учрашувда “Барселона” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
 
Эслатиб ўтамиз, кеча Испания кубоги ярим финалида “Севилья” “Леганес”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб мусобақа финалига йўлланма олганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Барселона Валенсия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!