...
МЕНЮ
ONLINE TV

“АвтоВАЗ” 7 мингдан ортиқ Lada Largus автомобилларини қайтариб олади


15:35, 15.06.2016 Технология
 3 458

Компания 2015 йилнинг ноябрь ойидан шу кунгача чиққан машиналарни қайтариб олади.

“АвтоВАЗ” компанияси Россияда 2015 йил 16 ноябрдан кейин шу кунгача чиққан 7.445 дона Lada Largus автомобилларини қайтариб олади.
 
Хабарда ёзилишича, қайтариб олинаётган машиналарда совутиш паррагини ишга туширувчи симларнинг эриб кетиши эҳтимоли бор.
 
Қайтариб олинган машиналарнинг юқорида айтилган камчиликлари тўғирланади, яъни эриб кетишга мойил симлар, мустаҳкамроғига алмаштирилади. Барча таъмирлаш ишлари эса бепул амалга оширилади.
 
Маълумот ўрнида, Lada Largus автомобили лойиҳаси “АвтоВАЗ” ва “Renault” компанияларининг ҳамкорлигида ишлаб чиқилган.  Машина 2011 йилнинг июнь ойидан буён  ишлаб чиқарилади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:“АвтоВАЗ” Lada Largus 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!