Чех “Ливерпуль” жамоасига қарши кечган учрашувдаги мағлубиятдан сўнг, стадион автотураргоҳидан чиқаверишда машинасини уриб олди.
Чех “Ливерпуль” футбол клубига қарши бўлиб ўтган баҳсдаги мағлубиятдан сўнг, “Эмирейтс Стэдиум”дан чиқиб кетаётган пайтда автомобилини шикастлаб олди.
Хабарда ёзилишича, “Челси” нинг собиқ дарвозабони нархи 60 минг фунт стерлинг бўлган Audi А7 автомобилини стадионнинг ер остидаги автотураргоҳида уриб олган. Машина жиддий шикастланмаган.
Маълумот ўрнида, кеча, 14 август куни “Арсенал” ва “Ливерпуль” жамаолари ўртасида кечган баҳсда “тўпчилар” 3:4 ҳисобида меҳмонларга имкониятни бой беришди.
Петр Чех 1982 йилда Чехияда туғилган. У 2015 йилнинг 29 июнидан буён Лондоннинг “Арсенал” жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Унгача шаҳарнинг бошқа бир клуби “Челси” дарвозасини 11 йил давомида қўриқлаб келган. Чехнинг маҳорати боис ишқибозлар уни “Танкчи”, “Мистер Зеро” деб аташади.