...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Akfa” мутахассиси Тошкент шаҳар “Бинолардан фойдаланиш департаменти”га раҳбар бўлди


15:29, 15.05.2018 Жамият
 4 182

Ирматов Мурод Абдуқаҳҳорович 2011-2017 йилларда “Ko`chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ бош директори лавозимида ҳам ишлаган.

Кеча, 14 май куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Бинолардан фойдаланиш департаменти” Давлат Унитар Корхонасининг раҳбари ўзгарди.
 
Мирҳайдаров Фарҳод Мирзоҳидович бўшатиб берган лавозимга бунга қадар “Akfa” компаниясида кўчмас мулклар бўйича мутахассис бўлиб ишлаган Ирматов Мурод Абдуқаҳҳорович тайинланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ахборот хизмати “Qalampir.uz”га хабар берди.
 
Маълумот ўрнида, Ирматов Мурод Абдуқаҳҳорович 1980 йил Тошкент вилояти, Қибрай туманида туғилган. Тошкент Иқтисодиёт Университетини 2004 йилда тамомлаган. Бундан ташқари, 2011-2017 йилларда “Ko`chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ бош директори лавозимида ишлаган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ирматов Мурод Абдуқаҳорович 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар