Компания касодга учраб, ёпилиши туфайли 400 нафар учувчилар ва 900 нафар борт кузатувчилари ишсиз қолди.
“Air Berlin” узоқ йиллар давомида биз билан бирга бўлган барча ходимларга, ҳамкорларга ва йўловчиларга ўз миннатдорчилигини билдиради. Барчага энг яхши тилакларимизни билдириб қоламиз”, дейилади компаниянинг расмий хабарида.
Таъкидлаш керакки, “Air Berlin” шу йил август ойида банкротлик ҳақида эълон қилган эди.
“Air Berlin” авиакомпаниясига тегишли бўлган самолётларнинг аксарият қисмини “Eurowings” компанияси қабул қилиб олади. Аммо бу борада ходимларнинг аҳволи бироз оғир...
Компания касодга учраб, ёпилиши туфайли 400 нафар учувчилар ва 900 нафар борт кузатувчилари ишсиз қолди. Улар бошқа компанияда ишлаш учун синовдан ўтишлари керак бўлади.
Авиаташувчилар бозорида “Air Berlin” “Lufthansa”дан кейин иккинчи ўринда турар эди. компания бир неча йиллар давомида камомадда ишлаган. 2016 йилда кўрилган зарар миқдори 780 миллион еврони ташкил қилган. “Air Berlin” сўнгги парвозларини Германия томонидан тақдим этилган 150 миллион евро миқдоридаги кредит ҳисобига амалга ошириб келаётган эди.