...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Урганчда такси йўлкирасини тўлашнинг антиқа усули синалмоқда


10:36, 21.04.2017 Жамият
 6 298

Мазкур ноу-хау яратувчиси ҳозирда барча хоҳловчиларнинг пластик карталарига йўналишсиз такси хизмати ҳақини электрон шаклда тўлаш имконини берувчи QR-кодни ўрнатиб бермоқда.

Урганчда такси хизмати учун электрон тўлов тизими синовдан ўтказилмоқда. Дастур ҳайдовчининг телефонига ўрнатилиб, йўл ҳақини мижознинг картасидан "контактсиз" ечиб олади.

2017 йил 5 апрелдан бошлаб Урганч шаҳридаги такси машиналарида синовдан ўтказилаётган янги дастур пластик карта эгалари учун катта совға бўлди, дейиш мумкин. Чунки ҳайдовчи дастур ўрнатилган телефонига мижознинг пластик картасини яқинлаштиради ва тариф асосида ҳисобланган йўлкирани кўрсатиб, тегишли тугмачани босгач, 5-6 сония ичида пул ечиб олинади.

Агар пластик картада СМС-огоҳлантириш хизмати ёқилган бўлса, мижознинг телефонига тўлов амалга оширилгани ҳақида СМС-хабар келади. Дастур, шунингдек, кун мобайнида қайси ҳайдовчи томонидан неча пуллик хизматлар кўрсатилгани ҳам алоҳида қайд этиб боради. Бу эса ҳайдовчилар иш унумдорлигини баҳолаш ва уларга ойлик маошлар белгилашни осонлаштиради.

Мазкур ноу-хау яратувчиси ҳозирда барча хоҳловчиларнинг пластик карталарига йўналишсиз такси хизмати ҳақини электрон шаклда тўлаш имконини берувчи QR-кодни ўрнатиб бермоқда.
Бехзод Рўзиев

Теглар:​Урганчда такси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар