...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Тошкентдаги Франция элчихонаси ходими Чимёнда ҳалок бўлди


10:27, 30.05.2017 Жамият
 5 267

Франсис Делег тезкор хавфсизлик хизматининг минтақавий раҳбари эди ва Тожикистон ҳамда Туркманистон масалалари билан шуғулланар эди.

Франциянинг Тошкентдаги элчихонаси ходими Франсис Делег Чимён тоғларида парапландаги парвози вақтида ҳалок бўлди. Бу ҳақда элчихона сайтида хабар берилди.

Ушбу фожиа жорий йилнинг 27 май куни содир бўлган. Маълум бўлишича, Франсис Делег тезкор хавфсизлик хизматининг минтақавий раҳбари эди ва Тожикистон ҳамда Туркманистон масалалари билан ҳам шуғулланар эди.

"Элчихонанинг барча ходимлари унинг оиласи ва яқинларига, шунингдек, аввалги хизмат жойидаги ҳамкасблари ва Франция миллий полициясига ўзининг чуқур ҳамдардлигини билдиради", дейилади элчихона хабарида.

Теглар:​Тошкентдаги Франция элчихонаси Франсис Делег 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

Ochilov Xusnidin Berdiyevich
10:31 30.05.2017

Elchixona xodimlari va marhumning oilasiga hamdardligimni izhor etaman.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар