...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Тошкентда фарзандини сотаётган она жиноят устида ушланди


20:00, 20.04.2017 Жамият
 5 456

Брифингда намойиш этилган видеоролик орқали бола ўз тенгқурлари билан ўйнар экан, "мен онамни яхши кўраман, онамни соғиндим", деди.

Жорий йилнинг 13 апрель куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида бир она кўпроқ пул топиш мақсадида ўзининг вояга етмаган 4 ёшли фарзандини сотаётган пайтда жиноят устида қўлга олинди.

Бу ҳақда бугун, 20 апрель куни Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифингда хабар берилди. Маълум бўлишича, аёл боласини 14 минг 100 АҚШ долларига пуллаётган пайтда жиноят устида далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси 3-қисми "а" банди, яъни одам савдоси билан шуғуллаинш бўйича жиноий иш очилди.

4 ёшли болакай эса Тошкент ИИББга қарашли Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига топширилди. Ҳозирда унинг аҳволи яхши.

Брифингда намойиш этилган видеоролик орқали бола ўз тенгқурлари билан ўйнар экан, "мен онамни яхши кўраман, онамни соғиндим", деди.
Бобур Жалолов

Теглар:фарзандини сотаётган она 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар



Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар