...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Таълим соҳасида янги инспекция ташкил этилди


09:15, 21.04.2017 Жамият
 2 657

Идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, таълим муассасалари аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказилади.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 20 апрель куни "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Ушбу қарорга мувофиқ, таълим ва ўқитиш сифати устидан самарали давлат назоратини ўрнатиш мақсадида Давлат тест марказининг Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасаларини аттестация қилиш бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ташкил этилди.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг асосий вазифалари қуйидагича белгиланди:

- таълим тизимида ўқув-тарбия жараёнлари, профессор-ўқитувчилар таркиби, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини назорат қилиш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;

- идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, таълим муассасаларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда Таълим сифатини назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш юзасидан Ҳукумат қарорини қабул қилади.
Бобур Жалолов

Теглар:​Таълим янги инспекция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар