Иккинчи жаҳон урушининг 300 нафарга яқин қатнашчилари бўлган фахрийларга енгил автомобилларни имтиёзли харид қилишга оид сертификатлар топширилган эди.
Фармонда 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларини рағбатлантириш мақсадида “GM Uzbekistan” АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган енгил автомобилларни бир марталик навбатсиз шартномавий буюртма бериш орқали харид қилиш ҳамда харид қилинган автомобилларга биринчи ва иккинчи техник хизматни бепул кўрсатиш бўйича муддатли имтиёзлар бериш белгиланган эди.
Тошкент шаҳрида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон урушининг 300 нафарга яқин қатнашчилари бўлган фахрийларга енгил автомобилларни имтиёзли харид қилишга оид сертификатлар тантанали равишда топширилган эди.
Шу кунларда Президент Фармонига асосан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енгил автомобилларни имтиёзли харид қилиш истагини билдирган иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тегишли автомобиллар тантанали равишда топшириб келинмоқда, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарида.
Кеча, 17 апрель куни меҳнат ва уруш фахрийлари - Учтепа тумани, Бешқайроғоч кўчаси, 55/1-уйда истиқомат қилиб келаётган 94 ёшли Ҳикмат ота Убайдуллаевга Damas, Шайхонтоҳур тумани, Улуғбек кўчаси, 65-уйда истиқомат қилувчи 98 ёшли Камол ота Туроповга Lacetti, бугун, 18 апрель куни Яккасарой тумани, Ҳ.Сулаймонов кўчаси, 1а-уйда истиқомат қилувчи 92 ёшли Назар Назарьянга Lacetti, Шайхонтоҳур тумани,М.Қориёқубов 2-тор кўчаси, 3-уйда истиқомат қилувчи 93 ёшли Абдувоҳид ота Тўлагановга Damas русумли енгил автомобиллар тантанали равишда топширилди.
Иккинчи жаҳон урушининг қатнашчилари бўлган фахрийларга имтиёзли енгил автомобиллар топшириш маросимида Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлари, “Нуроний” жамғармасининг Тошкент шаҳар Кенгаши ва “Маҳалла” харйия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими раҳбарлари, “Камолот” ЁИҲ етакчилари ҳамда маҳалла раислари иштирок этди.