...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Чорсу бозорида бирданига иккита жиноятга қўл урган аёл


21:48, 30.04.2017 Жамият
 6 021

Ушбу ҳолатлар бўйича ЎР Жиноят кодексининг 169-3-а ва 227-2-а бандлари билан жиноий иш қўзғатилган.

Жорий йилнинг 5 март куни Тошкентдаги Эски Жува деҳқон бозорида бир аёл бирданига икки хил жиноятни содир этиб, кейин қочиб кетган.

Маълумотларга кўра, шу куни тахминан соат 10:00 ларда муқаддам судланган аёл Н.У. (1970 йилда туғилган) Эски Жува бозорида жойлашган "Хур-Омад" кафесига кириб, у ердаги банк бухгалтери К.И. (1985 йилда туғилган) чалғиганидан фойдаланиб, аввалига хизмат гувоҳномасини ўғирлаган. Кейин эса К.И.га тегишли қиймати 230 минг сўмлик сумкасини, сумка ичидаги жами 400 минг сўм пулларни ва баҳоси 68 минг сўмлик уяли алоқа воситасини яширин равишда ўғирлаб, жиноят жойидан яширинган.

Ушбу ҳолатлар бўйича ЎР Жиноят кодексининг 169-3-а ва 227-2-а бандлари билан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Бобур Жалолов

Теглар:​Чорсу бозори Эски Жува деҳқон бозори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар