...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёзнинг сўнгги кунида қандай об-ҳаво кутилмоқда?


16:54, 30.08.2017 Бу қизиқ
 2 579

Айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 40 даражагача исиши кутилмоқда...

Эртага, 31 август — ёз фаслининг сўнгги куни. Бундан ташқари, бу йил 31 август — Қурбон Ҳайитидан аввалги арафа куни. Ўзбекистонда юқори ҳароратли об-ҳаво ҳукмронлик қилиши кутилмоқда.
 
31 август куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво кам булутли бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи 36–38 даража иссиқ бўлади, кечаси 18–20 даража илиқ бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 34–39 даража иссиқ бўлади, кечаси 17–22 даража илиқ бўлади.
 
Фарғона водийсида ҳам ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи +33...+38 даража. Кечаси +17...+22 даража.
 
Энг иссиқ ҳарорат Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатилади. Бу ерда ёзнинг сўнгги кунида ҳам ҳарорат 40 даражагача кўтарилади. Кечаси ҳарорат 17–22 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!