...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёмғирли ҳавода футболни стадиондан кузатишга нима етсин!


20:09, 05.06.2017 Бу қизиқ
 2 798

Эртага Ўзбекистон бўйлаб булутли ҳаво кузатилиши эҳтимоли юқори.

Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, 6 июнь куни Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиш эҳтимоли кузатилиши мумкин.
 
Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
 
Эртага Тошкент шаҳрида ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Ҳарорат кундузи +28... +30, кечаси эса +16... +18 даража иссиқ бўлади. Шамол шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда, ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Ҳарорат +28... +33, кечаси эса +15... +20 бўлиши кутилмоқда. Шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳам булутли ҳаво кузатилади. Ҳарорат кундузи +28... +33, кечаси эса +15... +20 бўлиши айтилмоқда. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради.  Ҳарорат кундузи +28... +33, кечаси +12... +17 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи +30... +35, кечаси +17... +22 бўлади. Шамол шарқдан сониясига 5-12 метр тезликда эсади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи +32... +37, кечаси +17... +22 бўлади. Шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсади.
 
Эслатиб ўтамиз, эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси Таиланд термасига қарши ўртоқлик учрашувини “Бунёдкор” стадионида ўтказишни режалаштирган. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади. Ўзбекистон терма жамоаси ўйинини ёмғирли ҳавода бевосита стадиондан кузатишга нима етсин!
Акмал Эшонхонов

Теглар:Об-ҳаво Бунёдкор Ўзбекистон миллий терма жамоаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!