...
МЕНЮ
ONLINE TV

Япония Парламенти депутатлари Ўзбекистонга келди


12:14, 17.01.2017 Жамият
 1 724

Юҳей Юмашита бошчилигидаги парламент миссияси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов билан учрашди.

Кеча, 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Япония Парламенти Маслаҳатчилар палатаси депутати Юҳей Юмашита бошчилигидаги парламент миссиясини қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Делегация таркибида депутатлар Мизуҳо Онума, Юка Миязава, Мицуко Ишии бор.
 
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинган. Минтақавий ва халқаро долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилган.
 
Мулоқот давомида “Тараққиётга расмий кўмак” номли Япония ҳукумат дастури доирасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
 
Учрашувда Япония Элчиси Нобуаки Ито ҳам иштирок этган. 

Теглар:Япония парламенти Ўзбекистон-Япония 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар