...
МЕНЮ
ONLINE TV

Давлат идоралари ходимлари магистратурани Японияда ўқийди


16:31, 14.08.2018 Жамият
 2 891

“Кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар ажратиш” лойиҳасининг жорий йилдаги совриндорлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ўртасида имзоланган Грант келишувига мувофиқ 15 нафар давлат идоралари ходимлари магистратура ва докторантура дастурлари бўйича Япониянинг нуфузли олий ўқув юртларида таҳсил олади.
 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Ўзбекистон ҳамда Япония ҳуқумати ўртасидаги “Кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар ажратиш” лойиҳасининг жорий йилдаги совриндорлари билан учрашув бўлиб ўтган.
 
Учрашувда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов, “Кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар ажратиш” (Japanese Grant Aid for Human Resource Development Scholarship – JDS) лойиҳасининг Ўзбекистондаги вакили Каино Ая ҳамда лойиҳанинг жорий йилги ғолиблари қатнашган.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 10 август куни Япония Халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари жаноб Мунео Такасака ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов томонидан жами 262 миллион япон иенаси (2,3 миллиондан ортиқ АҚШ доллари) миқдорида Грант келишуви имзоланганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Япония Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар