...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тойиб Эрдўғанга мактуб йўллади


12:00, 17.01.2017 Жамият
 4 452

Президент Шавкат Мирзиёев кеча, 16 январь куни Алмазбек Атамбаевга ҳамдардлик билдирган эди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев Гонконг-Бишкек-Истанбул йўналишида парвозга чиққан Боинг 747 самолёти Қирғизистонда ҳалокатга учрагани, бунинг натижасида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаевга ҳамдардлик билдиргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Президент Шавкат Мирзиёев ушбу ҳалокат муносабати билан Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга ҳам таъзия билдириб, мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Давлатимиз раҳбари ўз мактубида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга чуқур ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради, дейилади хабарда.
 
Маълумот учун, 16 январь куни тонгда Гонконг-Бишкек-Истанбул йўналиши бўйича парвоз қилаётган Боинг 747 самолёти Қирғизистоннинг Чуй вилояти, Жани-Жера туманида ҳалокатга учради. Натижада 38 киши ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида вояга етмаган болалар ҳам бор. 

Теглар:Таъзия Шавкат Мирзиёе Ўзбекистон-Туркия Боинг 747 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар