...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон учун давлат хизматчиларини Япония тайёрлаб беради


18:20, 10.08.2018 Жамият
 4 001

Ўтган давр мобайнида жами 300 нафардан ортиқ ўзбекистонлик давлат хизматчилари ушбу стипендияга сазовор бўлишган.

Бугун, 10 август куни Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги (Japan International Cooperation Agency – JICA) вакилларидан иборат делегация Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлигига ташриф буюрди.
 
Учрашувда Япония Халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари жаноб Мунео Такасака ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Инъом Мажидов томонидан жами 262 млн япон иенаси (2,3 млн дан ортиқ АҚШ доллари) миқдорида Грант келишуви имзоланди
 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда JICA ўртасида имзоланган Грант келишувига мувофиқ Япония Ҳукуматининг беғараз ёрдам дастуридаги “Кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар ажратиш” (Japanese Grant Aid for Human Resource Development Scholarship – JDS) лойиҳаси доирасида вазирлик ва идоралар, тадқиқот муассасалари ҳамда давлат компаниялари ходимларининг ўқиши ташкил этилади.
 
Бунда магистратура ва докторантура дастурлари бўйича иқтисод инфраструктураларини такомиллаштириш, бизнес соҳаси, қонунчилик тизими, давлат маблағлари, қишлоқ хўжалиги ва сув ресурслари, аҳоли саломатлигини сақлашни бошқариш йўналишларида танлаб олинган номзодлар 2019-2022 йилларда таълим олиш учун Япониянинг нуфузли олий ўқув юртларига юборилади.
 
JDS лойиҳасининг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасига инсон ресурсларини ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда ёш давлат хизматчилари учун Япониянинг илғор ўқув юртларида магистратура йўналиши бўйича таҳсил олиш имконини яратишдан иборат. Ўтган давр мобайнида жами 300 нафардан ортиқ ўзбекистонлик давлат хизматчилари ушбу стипендияга сазовор бўлишган.

Теглар:Ўзбекистон-Япония Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар