...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳулкар Абдуллаева “Пақа-пақ”ни айтиб “томоша” кўрсатган аёлга эътироз билдирди


13:10, 12.04.2016 Шоу-бизнес
 10 179

Наҳот, видеолардаги бу аёл қилаётган ишидан уялмаса, биргина ножўя ҳаракати билан бир санъаткорнинг обрўсига путур етказаётганини тушунмаса? Унинг атрофини ўраб олиб рақсга тушаётган, қийқириб олқишлаётган эркакларни нима жин урган?

Бугун шоу-бизнесда бирор хонанданинг номақбул хатти-ҳаракатлари тасвирланган видеолавҳалар ёки очиқ либослардаги суратлари тарқалишига анча ўрганиб қолдик. Ҳатто, баъзи ҳолатларга кўз юмдик, кечирдик, унутишга ҳаракат қилдик. Доим намуна сифатида кўрсатилган, халқ эъзози ва эътиборидагиларнинг қилмишига уялганимиздан парво ҳам қилмадик. Бироқ тарқалаётган видеолар ва фотосуратлар қаҳрамони ҳар доим ҳам санъаткорлар бўляптимикин? Бундай тасвирларни тарқатишда қандай мақсадлар яширинганини кўпинча ўйлаб ҳам ўтирмаймиз. Кечагина моделлик ёки бошқа касбнинг бошини тутиб, сўнг фалончи акасининг ҳиммати билан қўлига микрафон олганлар, бир қўшиғи билан юлдузлик касалига чалинганлар, кези келганда халқни оёқ учида кўрсатиб, охир-оқибат санъаткор номига доғ тушираётганлар камми?

Яқинда ижтимоий тармоқлар ва қўл телефонлари орқали навбатдаги видеоролик тарқалди. Унда тўйдаги хонанда аёлнинг (уни аёл дейишга ҳам тилинг бормайди) шарқ аёлларига ҳос бўлмаган хатти-ҳаракат билан қўшиқ айтиб, эркаклар орасида рақсга тушаётгани тасвирланган. Шарм-ҳаёдан йироқ рақслари билан даврани қиздирган “хонанда” “Ниҳол” мукофоти совриндори Ҳулкар Абдуллаева ижросидаги “Пақа-пақ” қўшиғининг фонограммасига чунонан оғиз қимирлатдики...
 


Мазкур видеони кўрганларнинг аксарияти видеодаги аёл Ҳулкар эмаслигини бир кўришдаёқ пайқаган бўлса, улар орасида бу аёлни Ҳулкар Абдуллаевага ўхшатиб, баҳс бойлашганлар ҳам топилди. Наҳот, видеолардаги бу аёл қилаётган ишидан уялмаса, биргина ножўя ҳаракати билан бир санъаткорнинг обрўсига путур етказаётганини тушунмаса? Унинг атрофини ўраб олиб рақсга тушаётган, қийқириб олқишлаётган эркакларни нима жин урган? Даврада аёл билан рақсга тушаётган, пойига бош уриб хиром айлаётган йигитнинг орияти қайда?
 




Гарчи видеолавҳалар қаҳрамони хонанда Ҳулкар Абдуллаева бўлмасада, видеода унинг қўшиғи янраган. Бундан ташқари ўша хонанда қиз тўйларда Ҳулкарнинг Хоразм фольклоридан олиб айтилган миллий қўшиғини бу алфозда куйлаши ва худди тунги клублардагидек рақсга тушиши – куракда турмайдиган ҳолат. Мазкур видеолар ҳақида Ҳулкар Абдуллаеванинг фикрини билиш мақсадида хонанда билан боғландик.
 
Ҳулкар Абдуллаева, “Ниҳол” мукофоти совриндори:
— Тарқалган видеолар қаҳрамони мен эмаслигимни халқимиз жуда яхши билади. Ўзбек эстрадасида энг жуссаси кичик ва сочи узун хонанда мен бўлсам керак. Видеодаги аёлнинг жуссаси эса меникидан анча катта.

Очиғини айтсам, сиз аётаётган видеолар ўзимга ҳам етиб келди, лекин парво қилмадим. Нима ҳам дейман, ҳар ким ўзига эп кўрган ишни қилади. Шахсан мен аёл киши сифатида ўша аёлнинг қўшиғимга бу тарзда рақсга тушишини қабул қила олмадим. Шоу-бизнесимиз аста-секинлик билан бундай ҳолатларга ўрганиб боряпти, одамлар ҳам анча кўникди. Тўғри, “Нега жим қараб ўтирибсан, бу аёл хоразмлик экан, топиб адабини бермайсанми”, деганлар ҳам топилди. Лекин бу билан нима ўзгаради.

Бир вақтлар, санъатга эндигина қадам қўйганимда, онам “Қизим жуда оғир касбни танладинг, ортингдан турли иғволар, гап-сўзларга тайёр туришинг керак”, дегандилар. Ўшанда бундай вазиятларга тайёр бўлиб санъатга кирганман. Шунинг учун видеодаги аёлни қидирганим ҳам йўқ. Агар одамлардан, халқдан уялмаса, марҳамат, истаганича рақсга тушсин.





Ҳулкар Абдуллаева бу вазиятга оғирлик ва вазминлик билан муносабат билдиргани айтаётган гапларидан ҳам маълум. Бу ўринда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасига нисбатан ҳам кичик мулоҳазамиз бор: Қўлида лицензияси бор-йўқлигидан қатъи назар тўйга чиқиб қўшиқ куйлаётган хонандаларнинг фаолияти устидан назоратни кучайтириш вақти келмадикин? Қайсидир хонанда қанча пул, вақт сарфлаб чиройли қўшиқ куйласаю мақсади фақат пул топиш бўлган “тўйчи хонандалар” уни тўйларда истаганича ижро этиши, халқ қаршисида шаҳвоний ҳаракатлар билан рақсга тушиши қанчалик тўғри? Улар ниманинг эвазига пул топяпти, нимани тарғиб қиляпти? Ўйлаш фурсати етгандай...

Теглар:Ҳулкар Абдуллаева Ижтимоий тармоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Вали
14:16 13.04.2016

Худони танимаслик окибати.


Дилнавоз
13:01 13.04.2016

Бу каби аёлларга ҳайф ўзбек аёли деган ном. Ўзбек аёлининг ор-номусини, ибо-ҳаёсини, ўзбекона лутфини ана шунга ўхшаган ноинсоф, ҳаёсизлар булғашмоқда. НАҲОТКИ БУЛАРГА ҚАРШИ ЧОРА ТОПИЛМАСА. Тўй-маракаларни ўтказишни назоратга олиш керак. “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида” ги 1998-йил 28-октябрдаги ПФ-2100- сонли Фармонлари наҳотки жойларда тарғиб қилинмаяпти. Дабдабали оилавий тантаналарни ўтказишдаги ортиқча сарф-харажатлар, исрофгарчилик, қолаверса туйдаги мана шундай ҳаёсиз ҳолатлар халқимизнинг миллий анъана ва қадриятларига мос келмасада, бироқ бу масалада одамлар ўртасида анчайин бепарволик борлигидан кўз юмиб бўлмайди. Бунга ким айбдор билолмай қолдик.


Nuriddin
17:37 12.04.2016

Нима хам дердик ахмоклар куп орамизда



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!