...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Ўзбекистонда рақсга тушиб бўлмай қолди. Шахсий дахлсизлик қани?


16:37, 12.11.2018 Жамият
 27 882

Бу кетишда одамлар ўз уйидаги маросимларда ҳам рақс тушолмайдиган бўлиб қолади, қабилидаги мулоҳазалар талайгина.

Ижтимоий тармоқларда ўзбек аёлининг хонанда Шоҳжаҳон Жўраевнинг “Битта бўлсин, зўр бўлсин” номли қўшиғига завқ билан рақсга тушгани тасвирланган видео тарқалиб, кенг баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.
 
Видеода аёл кафеларда бирида яқинлари даврасида ўтказилаётган маросимда рақсга тушган. Унинг ҳаракатлари меъёрдан ошмаган, маданиятсизлик ҳам йўқ. Шунчаки аёл қўшиққа ичидаги ғуборларини чиқариб рақсга тушган, холос. Буни эса ўша базмда ўтирганлардан бири қўл телефони орқали видеога олган ва интернет орқали тарқатган.
 
Ижтимоий тармоқлардаги муҳокамаларда ҳам деярли барча фикр билдирувчилар аёл тарафда бўлиб, бундай видеони тарқатишдан нима наф деган саволни ўртага ташлашмоқда. Бу кетишда одамлар ўз уйидаги маросимларда ҳам рақс тушолмайдиган бўлиб қолади, қабилидаги мулоҳазалар талайгина.


 
Тарқалаётган бундай видеолар эса Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар ва жамоат жойларидаги дахсизлик тўғрисидаги қонунга эҳтиёж кун сайин ортиб бораётганини кўрсатмоқда.
 
Қўшиқ муаллифи Шоҳжаҳон Жўраев ҳам ушбу видеога нисбатан ўз муносабатини билдирган. Бу ҳақда бироздан кейин хабар берамиз. 
Сарвиноз Хайдарова

Теглар:Ижтимоий тармоқ Шоҳжаҳон Жўраев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар