...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таиландда автомобилни маст ҳолда бошқарган ҳайдовчилар моргга юборилади


12:36, 12.04.2016 Олам
 3 042

Таиландда будда янги йилини нишонлаш даврида автомобиль ҳаракати кўпайиши сабабли шундай қарор қабул қилинди.

Таиланд судлари буддистлар янги йили – Сонгкраннинг етти кунлик нишонланиши пайтида маст ҳолда автомобилни бошқарган ҳайдовчиларни 15 кун моргда ишлашга ҳукм қилади,  дея “РИА Новости” хабар бермоқда.
 
“Сонгкран байрами пайтида машинани маст ҳолда бошқарган йўловчилар суд томонидан мамлакат шифохоналаридаги моргларда санитар бўлиб ишлашга ҳукм этилади.  Бунда кўзланган мақсад,  ичкилик қандай оқибатларга олиб келишини мумкинлигини ҳайдовчилар ўз кўзлари билан кўришларидир”, дейди полициячи Криангдет Чантхаравонг
 
10-17 апрель кунлари Таиланд ва бошқа буддузмга эътиқод қилувчи давлатларда анъанавий будда янги йили – Сонгкран нишонланади.  Таиландда байрам муносабати билан уч кун –13-15 апрель дам олиш кунлари сифатида эълон қилинган.
 
Сонгкран пайтида кўчаларда автомобиль ҳаракати кескин кўпаяди. Таиланд йўл-транспорт ҳодисаларининг сони бўйича дунёда  икки ўринда туради. Мамлакатда ҳар соатдаги  ЙТҲда 2-3 киши ҳалок бўлади ва 160 нафар одам жароҳат олади. 
Руслан Сулаймонов

Теглар:Сонгкран йўл ҳаракат ҳодисалари таиланд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!