...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. 3 та ўйин, 3 та ғалаба. Бу – Ўзбекистон олимпия терма жамоаси!


20:53, 19.08.2018 Спорт
 3 712

ОТЖ гуруҳдаги ҳар учта ўйинда ғалаба қозониб, 100 фоизлик натижани қайд этди.

19 август куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинлари мусобақасининг гуруҳ босқичида Таиландга қарши майдонга тушди ва  1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
 
Учрашувдаги ягона голни терма жамоа сардори Забиҳулло Ўринбоев 17-дақиқада киритди. Орадан бироз вақт ўтгач, Жалолиддин Машарипов пенальтини голга айлантира олмади. Унинг зарбаси таиландликлар дарвозабонининг тўғри қўлига борди. Шу тариқа, ўйинда вакилларимиз устунлик қилишди.
 
Гуруҳдаги ҳар учта ўйинда ғалаба қозониб, 100 фоизлик натижа қайд этган Равшан Ҳайдаров шогирдлари 23 август куни мусобақанинг 1/8 финал босқичида майдонга тушади. ОТЖ “А”, “С” ёки “D” гуруҳида учинчи ўринни эгаллаган терма жамоа билан баҳс олиб боради.
 
Таиланд – Ўзбекистон 0:1
Гол: Забиҳилло Ўринбоев (17).
 
Таиланд: Кванчай Суклом, Пави Тантхамити, Сурийа Сингмуйи, Шиннапхат Лиаох, Питиват Сукжитхуммакул, Ноппон Пхонкам, Ворачит Канитсримбупен, Чнероп Сампаоди (Супачаи, 59), Чаияват Буран, Раттанакорн Маиками, Супачок Сарачат.
 
Ўзбекистон: Ботирали Эргашев, Рустамжон Ашурматов, Ҳожиакбар Алижонов, Акрамжон Комилов (Аббос Отахонов, 54), Жалолиддин Машарипов, Одилжон Хамробеков, Забиҳилло Ўринбоев, Жавоҳир Сидиқов (Хуршид Ғиёсов, 82), Икромжон Алибоев, Азизбек Турғунбоев (Достон Ҳамдамов, 59), Достонбек Турсунов.
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус

Теглар:Осиё ўйинлари Ўзбекистон ОТЖ Таиланд Asian Games 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!