...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳасанбой Дўстматов “Uzbek Tigers”ни олдинга олиб чиқди


19:44, 27.02.2018 Спорт
 2 927

Дўстматов очилиши жангини деярли биринчи рақам остида ўтказди.

Тошкентда “World Series of Boxing” доирасида жанглар ўтказилмоқда. Ўзбекистоннинг “Uzbek Tigers” ва Кубанинг “Cuba Domadores” жамоалари ўртасидаги илк жанг бўлиб ўтди.
 
Энг енгил вазн тоифасида (49 кг.) Ҳасанбой Дўсматов ўзининг жаҳондаги асосий рақиби Йоанис Аргилагосга қарши рингга кўтарилди.
 
Ҳасанбой барча 5 раунд давомида ташаббусни ўз қўлида ушлаб турди. Дўстматов жангни биринчи рақам остида ўтказди.
 
Ҳасанбой Дўстматов дастлабки 3 раундда тўла устунликка эришган бўлса, 4 ва 5-раунд рақиб боксчиси фойдасига ҳал бўлди.
 
Натижада ҳакамларнинг барчаси Дўсматовнинг ғалабасини эътироф этишди — 3:0 (48:47, 48:47, 48:47).
 
Шу тариқа, Ҳасанбой рақибидан Германиядаги жаҳон чемпионатининг финалидаги мағлубият учун реванш олишга муваффақ бўлди.
 
Демак, бугунги тўқнашувда ҳисоб очилди.
 
“Uzbek Tigers” – “Cuba Domadores” - 1:0.
 
Бугунги жанглар:
 
-49кг: Ҳасанбой Дўсматов — Йоҳаннис Аргилагос - 3:0 (48:47, 48:47, 48:47).
 
-56кг: Шаҳобиддин Зоиров — Робейси Рамирес
 
-64кг: Иқболжон Холдоров — Энди Круз
 
-75кг: Исроил Мадримов — Арлен Лопез
 
-91кг: Санжар Турсунов — Эрисланди Савон
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ҳасанбой Дўстматов Uzbek Tigers Бокс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!