...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик спортчи Осиёда 4 марта тенгсиз деб топилди


19:29, 27.02.2018 Спорт
 3 129

Ушбу чемпионлик Тасмурадов учун Осиё чемпионатидаги тўртинчи олтин медалдир.

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида юнон-рум кураши бўйича Осиё чемпионати старт олганлиги ҳақида хабар берган эдик.
 
Риодаги Олимпия ўйинларида совриндор бўлган курашчи Елмурат Тасмурадов бугун, 27 февралб куни Бишкек шаҳрида ҳам ўзининг нималарга қодир эканлигини исботлади.
 
Аниқроғи, Тасмуродов мусобақанинг ҳал қилувчи финал жангида қирғизистонлик Урмат Аматовни 8:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
 
Маълумот учун, ушбу чемпионлик Тасмурадов учун Осиё чемпионатидаги тўртинчи олтин медалдир.
 
Елмурат бунгача Нью-Дели (2013), Астана (2014) ҳамда Доҳа (2015) шаҳарларида ўтказилган Осиё чемпионатларида олтин медалларни қўлга киритган.
 
2012 йилда Кумида ўтган қитъа биринчилигида эса у кумуш медаль билан кифояланганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Елмурат Тасмурадов юнон-рум кураши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!