...
МЕНЮ
ONLINE TV

Икки ўзбекистонлик курашчи Осиё чемпионати финалига йўлланма олди


15:48, 27.02.2018 Спорт
 2 006

Финал беллашувлари ҳам бугун, 27 февраль куни ўтказилади.

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бошланди.
 
Этиборли томони шундаки, юнон-рум кураши бўйича баҳсларда иштирок этаётган икки нафар ўзбекистонлик спортчи рақибларини мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Alisher Uzoqov tavsiya etadi!

Бунгача -59 кг вазн тоифасида жангларда қатнашган Елмурат Тасмуродов ушбу қитъа биринчилигида -63кг вазн тоифасида жанглар ўтказмоқда.
 
Риодаги Олимпия ўйинлари совриндори мусобақадаги илк жангида ҳиндистонлик рақибини 8:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
 
Ярим финалда эса жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби ҳисобланган қозоғистонлик Мейрамбек Айнагуловни 13:8 ҳисобида мағлубиятга учратди.
 
Елмурат Тасмуродов жанг якунланишига 1,5 дақиқа қолганида  спортчи 1:8 ҳисобида имкониятни бой бераётганди.
 
Муҳим паллада у вазиятни ўз томонига оғдира олди ва финал йўлланмасини қўлга киритди. Унинг финалдаги рақиби бироздан сўнг маълум бўлади.
 
-130кг вазн тоифасида жангларда иштирок этаётган Мўминжон Абдуллаев эса дастлабки жангида мезбонлар вакили Рамоновдан 7:1 ҳисобида устун келди.
 
Ярим финалда эса қозоғистонлик Савенкони 8:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Энди у олтин медаль учун эронлик Меҳдизодага қарши гиламга чиқади.
 
Финал беллашувлари ҳам бугун, 27 февраль куни ўтказилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:юнон-рум кураши Елмурат Тасмуродов Мўминжон Абдуллаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!