...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳалаб вилоятида тинч ҳаёт тикланяпти


11:01, 02.08.2018 Олам
 1 864

Вилоятга бошқа вилоятлардан, шунингдек Ливан, Иордания ва Туркиядан бир миллиондан ортиқ одам қайтган.

Сурия ҳукумати жангарилардан озод этилган Ҳалаб вилоятини қайта тиклаш ишлари бўйича давлат дастурини амалга ошира бошлади. Бу ҳақда вилоят губернатори ўринбосари Ҳамид Кюйно хабар берган.
 
“Давлат қайта тиклаш дастури уч босқични ўз ичига олади. Биринчиси, биз инфратузилмани тайёр ҳолга келтиришимиз лозим, негаки, одамлар сув ва электр энергиясисиз яшай олмайди. Иккинчи босқич – манзилли ёрдам, биз ҳар бир оиланинг эҳтиёжларини ўрганяпмиз. Учинчиси аҳолини ўз уйларига қайтариш, уларга бу ер энди хавфсиз эканини тушунтириш керак”, деган Кюйно.
 
Ҳалабга бошқа вилоятлардан, шунингдек Ливан, Иордания ва Туркиядан бир миллиондан ортиқ одам қайтган. Улар аҳоли манзилгоҳларида барча инфраструктура тўлиқ ишламаётганини тушуниб, бир-бирларига ёрдам беришга ҳаракат қиляптилар. Шаҳарлик Бинан Маҳмуд ўз тракторида одамларга сув ташияпти, негаки марказий сув таъминоти ҳозирча мавжуд эмас.
 
“Ичимлик суви бор қудуқ бу ердан бир неча километр узоқликда. Мен цистернани олиб сув тўлдириб, шаҳарга олиб келаман. Пул олмайман, бироқ баъзи одамлар бу ишни тўхтатмаслигим учун тракторга ёқилғи олишга пул берадилар”, деган Маҳмуд.
 
Ортга қайтган одамлар қишлоқ хўжалиги билан ҳам шуғулланиб, уйларининг боғлачаларини тиклаяпти. Бундан ташқари тезроқ ўқув жараёнини бошлаш учун вилоятда мактаблар ҳам қайта тикланяпти. Сурияликлар уйларига қайтганидан мамнун ва ўзлари хоҳламаган ҳолда урушнинг аччиқ хотираларини эслайдилар.
 
“Биз 2014 йил Ҳалабда ҳақиқий уруш бошланганди, кетишга мажбур эдик. Жангарилар шаҳар ва қишлоқларни вайрон қилдилар, ҳеч кимга шафқат қилмадилар. Жуда хавфли бўлганди”, деган болалари билан Ҳалабга қайтган Ҳусайн аш-Шальх.
 
Жангариларнинг Ҳалабга босқини сабаб 6 миллион тинч аҳоли бу ерларни ташлаб кетишга мажбур бўлганди. Ушбу вилоятнинг тўлиқ озод этилгани ҳақида 2017 йил августда эълон қилинганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сурия Ҳалаб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!