...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳон чемпионатига борамизми? Умид Аҳмаджонов жавоб берди


10:52, 02.08.2018 Спорт
 4 993

Миллий олимпия қўмитаси ва ЎФА биринчи-вице президенти Умид Аҳмаджонов МТЖ мураббийи ҳақида фикр билдирди.

Аввалроқ, “Qalampir.uz” Ўзбекистон терма жамоасини аргентиналик мураббий Эктор Купер бошқариши ҳақида хабар берган эди.
 
Миллий олимпия қўмитаси ва ЎФА биринчи-вице президенти Умид Аҳмаджонов машҳур мутахассиснинг Ўзбекистон терма жамоасини бошқариши ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Аҳмаджонов ва ўзбек футболи мутахассисларининг фикрича, Эктор Купер Миллий терма жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқа олади.
 
“Купер билан яхши ниятлар ҳамда жиддий мақсадлар йўлида келишувга эришдик. Умид қиламизки, миллионлаб ватандошларимизнинг узоқ йиллик орзуларини рўёбга чиқаришда бу инсон бизга ёрдам беради.
 
Биз Европа футболи нафасини Ўзбекистонга олиб кира оладиган, ўз футболчиларига қаҳрамонлик ҳисларини сингдира оладиган, жамоалари ҳар қандай рақибга тик қарай оладиган, энг муҳими, Жаҳон Чемпионати сари йўлни босиб ўтган тажрибали мураббийни истагандик. Бизнингча, Купер бу талабларга мос келади.
 
Мана шундай мутахассиснинг олиб келиниши учун шароит яратиб бераётган Ўзбекистон ҳукуматига ҳамда янги бош мураббийни сабр билан кута олган халқимизга миннатдорчилик билдираман”, деди Умид Аҳмаджонов.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Умид Аҳмаджонов Эктор Купер Ўзбекистон МТЖ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!