...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳафтанинг бошида қандай об-ҳаво ҳукмронлик қилади?


18:02, 03.12.2017 Бу қизиқ
 5 621

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кузатилмайди.

Қиш фасли қор билан бошлангани Тошкент аҳлини бироз ҳайратга солгани шубҳасиз. Одатда декабрнинг биринчи кунида қуёш чарақлашига ўрганиб қолгандик. Кутилмаганда ҳароратнинг тушиб кетганлиги бироз тушкунликка солган бўлсада, ҳамма жойни оппоқ қор қоплагани дилларни қувонтиргани аниқ.
 
Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, эртага, 4 декабрь куни Ўзбекистон бўлаб ҳаво ўзгариб туради. Арим ҳудудларда қор ёғади.
 
Тошкент шаҳрида ҳарорат кундузи 2 даражагача, кечаси эса 7-9 даража совуқ бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи 5 даражагача, кечаси 3-8 даража илиқ бўлади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида куннинг биринчи ярмида қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи 4 даражагача, кечаси 10 даражагача совуб кетади.
 
Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳам қор ёғади. Ҳарорат кундузи 2 даражагача, кечаси эса 10 даражагача совуқ бўлади.
 
Сурхондарё вилоятида ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи 5 даражагача илиқ бўлади. Кечаси эса -3...+2 даража бўлади.
 
Фарғона водийсида ҳам ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи 2 даражагача, кечаси 10 даражагача совуқ бўлади.
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!