...
МЕНЮ
ONLINE TV

WannaCry вируси асосчилари шимолий кореяликлар бўлиши мумкин


16:17, 16.05.2017 Олам
 2 388

Хакерлар ҳисоб рақамга пул ўтказиш йўли орқали компьютердаги файллар ўчиб кетмаслиги билан қўрқитишган.

“Касперский лаборатория”си бутун дунё тармоқларига тезлик билан тарқалган WannaCry вирусининг илк версиясида код фрагментларини Шимолий Кореянинг Lazarus Group компаниясига тегишли эканини аниқлашди.
 
Касперский антивируси аналитиклари WannaCry вируси ёрдамида уюштирилган бутун дунё киберҳужумида иштирок этган хакерлар ҳақида дастлабки маълумотларни тўплашга эришишган.
 
Лаборатория зарарли дастурнинг даслтабки версиясидаги кодларни Шимолий Корея мамлакати бошқарувидаги Lazarus Group компанияси ишлатганини гумон қилишмоқда.
 
“Айни пайтда WannaCry асосчилари ҳақидаги ушбу маълумот энг ишонарлиси бўлиб турибди”, дейди “Касперский лабораторияси” эксперти Курт Баумгартнер.
 
Глобал равишда уюштирилган хакерлик ҳужуми 12 май куни 70 дан ортиқ мамлакатларда аниқланган. Хакерлар киберҳужум уюштириш ёрдамида фойдаланувчилар компьютерларини блокировка ҳолатига тушириш ёки таълаб этувчи вирус, яъни ҳисоб рақамга пул ўтказиш йўли орқали компьютердаги файллар ўчиб кетмаслиги билан қўрқитишган.
 
WannaCry яқин мамлакат Россияда ФВВ, ИИВ, Темир йўл, Сбербанк, шунингдек, мобил операторлар “Мегафон” ва “Вымпелком” системаларида кузатилган. Кейинчалик мониторинг марказининг вирусга қаршилик кўрсатиши ёрдамида Россиянинг йирик банкларига бўлган киберҳужумларнинг олди олинган.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Касперский Wanna Cry Lazarus Group 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!