...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: Тошкентда фирибгар, WannaCry‘га қарши дастур ва бошқалар


09:08, 16.05.2017 Олам
 3 994

Наманганда 15 май — Халқаро оила кунида 16 жуфт келин-куёвнинг никоҳ тўйи ўтказилди.

Мавсум чемпионлигини қўлга киритган “Челси” яна ғалабали серияни давом эттирмоқда. “Аристократлар” бу сафар “Уотфорд”ни мағлуб этишди. Ҳисоб 4:3.
 
Тошкент давлат техника университетида ректор алмашди. Унга кўра, Садриддин Маҳаматдинович Туробжонов янги лавозимда иш бошлади.
 
Наманганда 15 май — Халқаро оила кунида 16 жуфт келин-куёвнинг никоҳ тўйи ҳамда “энг намунали оила” кўрик-танлови ўтказилди.
 
Кеча, 15 май куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Алишер Курманов ва Ботиржон Асадовни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари этиб рўйхатга олинди.
 
15-16 май кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида “Ўзбекистоннинг маданий мероси – халқлар ва давлатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” мавзусида халқаро илмий-маданий конгресси давом эттирилади. Конгресда дунёнинг 40дан ортиқ мамлакатидан 140 нафар хорижий экспертлар, дипломатлар, олимлар, халқаро ташкилот вакиллари иштирок этишмоқда.
 
Ўзини ҳуқуқ-тартибот идораси ходими деб таништирган фирибгар Тошкентда қўлга олинди. Суд ҳукми билан фирибгар қилмишига яраша жазоланди.
 
Таиландлик дастурчи Чанвит Кеокаси WannaCry вирусига қарши дастурни ишлаб чиқди. Маълум бўлишича, дастур ишга туширилгандан сўнг WannaCry вируси компьютерга хавф етказа олмайди. Аммо дастур шу кунгача зарарланган компьютерларга ҳам таъсир ўтказа олмайди. Яъни зарар етган дастурлар ўз кучида қолади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Wanna Cry фирибгар Конгресс Олий Мажлис Сенат Наманган намунали оила Челси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!