...
МЕНЮ
ONLINE TV

WannaCry вирусининг дунё бўйлаб кенг тарқалиш хавфи пайдо бўлди


16:17, 15.05.2017 Олам
 3 034

Мазкур киберҳужум кейинги ҳафтадан бутун дунё бўйича кенг тарқалиши эҳтимоли юқори.

Киберҳужумлар хавфсизлиги бўйича малакали мутахассислар WannaCry вирусидан яна 1,3 миллион компьютер дастури зарар кўрган бўлишини тахмин қилмоқда.
 
Аввалроқ Европол ташкилоти директори Роб Уэнрайт киберҳужум бугун глобал равишда бутун дунё компьютерларига яна зарар етказиш хавфи борлигини тасдиқлади.
 
Маълум бўлишича, уч кун давомида WannaCry вирусидан 200 мингдан ортиқ фойдаланувчилар дастурлари зарар кўрган.
 
Британия разведкачилари айрим йирик компанияларга киберҳужум хавфига тайёр туришларини маслаҳат бериб ўтишди. Шунингдек, мазкур киберҳужум кейинги ҳафтадан бутун дунё бўйича кенг тарқалиши эҳтимоли юқори.
 
“Биз Британиянинг йирик марказлари ва шифохоналарига ҳужум бўлишидан хабаримиз бор”, дейди Буюк Британия  киберхавфсизлик қўмитаси директори.
 
Avast антивируси дастури асосчилари 57 мингдан ортиқ ҳужумлар хақида хабар берган бўлиб, асосан антивирус WanaCrypt0r 2.0 вирусини аниқлаган. Вирус дастлаб Россия, Украина, Тайван давлатлари компьютерларига кўпроқ зарар етказмоқда.
 
Касперский лабараторияси асосчилари жума куни 45 мингга яқин ҳужумларни 74 давлатда аниқлашган, улар ичида энг кўп талофат кўргани Россия мамлакати.
 
Маълум бўлишича, хакерлар гуруҳи АҚШ миллий хавфсизлик агентлиги вирусини ишлатишган бўлиб, маҳаллий киберхавфсизлик бўлими “WannaCry” вирусининг ички файлларида “eternal blue” номли АҚШга тегишли файллар борлигини исбот сифатида тармоққа жойлади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:WannaCry Вирус Касперский Avast 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!