...
МЕНЮ
ONLINE TV

Венесуэлалик қочоқларда “Кор” вируси аниқланди


15:12, 07.08.2018 Олам
 2 065

“Кор” вирусига чалинган инсонларнинг ҳарорати 45-100 даражага кўтарилади ва ҳалок бўлади.

Бразилия Венесуэла билан қуруқликдаги чегараларини ёпди. Бразилияга кириб келаётган қочоқлар орасида Венесуэла фуқаролари бўлиб, уларда ўткир юқумли “Кор” вируси (лотинча morbilli вируси) аниқланган. Бу ҳақда Бразилия Федерал судьяси Хелдер Баррето хабар бермоқда.
 
Бразилия ва Венесуэла қуруқликдаги чегара назорат ўтиш пунктлари Бразилия ва бошқа давлатлар фуқаролари учун фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, Венесуэла фуқароларига Бразилияга денгиз ва ҳаво йўллари орқали ташриф буюриш тавсия этилган.
 
Маълумот ўрнида, ўткир юқумли “Кор” вирусига чалинган инсонларнинг ҳарорати 45-100 даражага кўтарилади ва қурбон бўлади. Ушбу вирус асосан беш ёшгача бўлган болаларнинг умрига зомин бўлади.
 
БМТ ҳисоботларида келтирилишича, 2011 йилда 158 минг инсон ушбу вирусга чалиниб ҳалок бўлган. 2015 йил Россияда 100 минг инсон “Кор” вирусига чалинган эди. 
Санжар Жўра

Теглар:Бразилия Венесуэла Кор вируси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!