...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бир кунда Тошкентга доимий прописка қилиш бўйича 4 та мурожаат тушган


16:01, 16.05.2017 Жамият
 5 702

15 май куни Тошкент шаҳар виртуал қабулхонасига 26 та мурожаат келиб тушиб рўйхатдан ўтказилди.

Тошкент шаҳар ИИББга кеча, 15 май куни жисмоний ва юридик шахслардан жами 86 та ёзма мурожаат келиб тушди. Тошкент шаҳар ИИББ идора ва тизимлари раҳбарияти томонидан 47 нафар фуқаро қабул қилинди.
 
15 май куни Тошкент шаҳар виртуал қабулхонасига 26 та мурожаат келиб тушиб рўйхатдан ўтказилди. Шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг хабар беришича, фуқароларни Тошкент шаҳрига доимий рўйхатга қўйиш масаласи юзасидан 4 та мурожаат келиб тушган.
 
Шунингдек, Ички ишлар органлари томонидан тергов ва суриштирув ишлари юзасидан 5 та, Ички ишлар идораларига тикланиш юзасидан 1 та, фуқаролар ўтасида мол-мулк ва пул олди-берди масалалари юзасидан 3 та, Ички ишлар идорасига алоқаси бўлмаган мурожаатлар 3 та, чет элга чиқиш учун рухсатнома олиш 1 та, бошқа масалалар юзасидан 6 та, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалари юзасидан 3 та мурожаат келиб тушган.
Бобур Жалолов

Теглар:Тошкент Прописка Мурожаат қабулхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар