...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Термиздаги стадионда оммавий муштлашув ёхуд врач ерда ётган футболчини тепиб ташлади


19:35, 08.06.2017 Спорт
 19 678

Видеода ерда ётган футболчини “Сурхон” клуби врачи оёғи билан бошига тепганини ҳам кўришингиз мумкин.

4 июнь, якшанба куни Термиз шаҳрида 19:00 да старт олган Ўзбекистон Биринчи лигаси 13-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Андижон” учрашувида оммавий муштлашув содир бўлган. Учрашувга тайинланган тошкентлик ҳакам Игорь Худайдатов ўйиннинг сўнгги дақиқаларида бирданига саккиз футболчини майдондан четлатди. Жанжал учрашувга қўшиб берилган 4 дақиқа ичида содир бўлган. Мазкур видеолавҳада ерда ётган “Андижон” футболчисини “Сурхон” клуби врачи оёғи билан бошига тепганини ҳам кўришингиз мумкин.
 
“Сурхон” (Термиз) – “Андижон” (Андижон) - 2:2. 1069 томошабин.

Ҳакамлар: И. Худайдатов (Ташкент) – 8,0, Р. Нугманов (Ташкент) – 8,4, С. Еремеев (Ташкент) – 8,4, Ф. Раджабов - 6.

Инспектор: Ш.Жумаев (Қарши).

Голлар:С. Шамурадов (15), Н. Норов (75, с пенальти) – А. Бердыев (28), А. Абдувахидов (90).

Огоҳлантиришлар: Н. Нормурадов (2), Ш. Абдураимов (66) – А. Ходжаев (31), И. Отаханов (53), Д. Максудов (75), А. Абдувахидов (90).

Четлатишлар: Т.Мамадалиев (90 + 4), Н.Нормурадов (90 + 4), С. Шомурадов (90 + 4), А.Абдураҳмонов (90 + 4) – И.Отаханов (90 + 4), А. Хўжаев (90 + 4), С. Асқаралиев (90 + 4), Ф.Бекмуротов (90 + 4).
 
ПФЛ қарори
 
Бугун, 8 июнь куни ЎзПФЛ ташкилоти қошида жойлашган тартиб-интизом қўмитаси воқеа юзасидан расмий баёнот бериб, муштлашув қатнашувчилари устидан қарор қабул қилди.
 
“Сурхон” клуби аъзолари учун: Ярим ҳимоячи Тимур Мамадалиев (Тартиб-интизом кодекси 3-бўлим, 5.45 банди ва “и”, “п” бандларига асосан) 9 та учрашувга четлатилди ва жаримага тортилди. Ҳимоячи Санжар Шомуродов (Тартиб-интизом қўмитаси 3-бўлим, 5.45 банди ва “е”, “и”, “к”, “о” ҳамда “п” бандларига асосан) мавсум охирига қадар четлатилди ва жаримага тортилди. Яна бир ҳимоячи Нажмиддин Нормуродов 5 та учрашувга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди. Ҳужумчи Акмал Абдураҳмонов 2 та учрашувга четлатилди ва жаримага тортилди. Клуб врачи Фахриддин Абдусаматов агрессив хатти-ҳаракатлари ҳамда “Андижон” ПФК футболчисига жароҳат етказгани учун эгаллаб турган лавозимидан четлатилди ва бундан буён ЎФФ ҳамда ПФЛ тасарруфидаги мусобақаларда ишлаш ваколатидан маҳрум этилди.
 
“Андижон” клуби аъзолари учун:
 
Ярим ҳимоячи Иброҳим Отахонов 4 та ўйинга четлатилди ва жаримага тортилди. Ярим ҳимоячи Фарҳод Бекмуродов 3 та учрашувга четлатилди ва жаримага тортилди. “Андижон”нинг яна бир ярим ҳимоячиси Санжар Асқаралиев 4та учрашувга четлатилди ва жаримага тортилди. “Андижон” ҳимоячиси Акбар Хўжаев 2та учрашувга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

Маълумот учун: Сариқ либосда “Сурхон”, оқ либосда “Андижон” футболчилари.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Сурхон Андижон Муштлашув Биринчи лига 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

$
11:06 10.06.2017

сурхон футболчилари шохи йук сигрлигини уйинда курсатишди


Азизбек
09:28 09.06.2017

Сурхон жамоасининг обрусига жиддий путур етказадиган холат. "Мехмондустлик"нинг хам чеку чегараси бўлиши керак ахир. Айниқса Сурхон шифокорининг курсатган "мехмондустлиги ва бош мия муолажаси" хаммасидан хам ортиб тушибди. Ўзбекона урф одат ва мехмонга бўлган иззат икром қаерда қолди. Бу холатда "Спорт - тинчлик элчиси" деган иборага Сурхон футболчилари амал қилишмабди. Нима бўлганда хам Андижон жамоаси - меҳмон жамоа эди.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!