...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижонда Европанинг 600 университети билан боғланган лаборатория очилди


19:38, 22.01.2019 Жамият
 2 728

Лаборатория қайта тикланувчи энургия манбалари устида тадқиқот олиб боради.

Андижон давлат университетида Европа Иттифоқи “Erasmus+” дастурининг “RENES: Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф – муҳит” мутахассислиги бўйича магистрлар дастурини ривожлантириш” мавзусидаги қўшма лойиҳаси (РEНEС) доирасида Қайта тикланувчи энергия манбалари лабораторияси очилди.
 
Лабораторияга Германия, Италия, Испания ва бошқа ривожланган давлатларда ишлаб чиқарилган 42,7 минг евролик 30 турдаги жиҳозлар ўрнатилди. Лойиҳа бош координатори этиб Акуила университети (Италия) профессори Анна Тотсси ҳамда миллий координатор сифатида университет профессори Райимжон Алиев  тайинланди.
 
Лаборатория Европанинг 600 дан ортиқ нуфузли университетлари билан онлайн тарзда уланган. Ҳамда Оксфорд университети Резерфорд лабораторияси микроэлектроника ва наноэлектроника қўллаб-қувватлаш марказининг europractic тизимига онлайн уланган.
 
Лойиҳа доирасида университетда 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб “Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф – муҳит” мутахассислиги бўйича магистрлар тайёрланмоқда.
 
Қайта тикланувчи энергия манбалари лабораториясининг очилиш тадбирида Санкт-Петербург политехника университети, Ўш давлат университетининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари ҳамда маҳаллий олимлар, талабалар иштирок этган. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Андижон давлат университети энергия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар