...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда 7 миллион абонент 2021 йилгача автоматлаштирилган электр ҳисоблагичга уланади


12:37, 01.12.2018 Жамият
 2 178

Тўловни вақтида амалга оширадиган истеъмолчиларга эса узлуксиз ҳамда сифатли электр энергияси етказиб берилиши тўлиқ таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 7 миллиондан ортиқ истеъмолчиларнинг барчаси электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланади. Бу ҳақда “Ўзбекэнерго” АЖ QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
 
2021 йил якунига қадар электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими қамровини абонентлар умумий сонининг 100 фоизигача етказилиши белгиланган.



Автоматлаштирилган тизим истеъмолчи билан таъминотчи ўртасида аниқ ҳисоб-китоб йўлга қўйиш орқали ишлайди. Яъни, истеъмолчи ўзининг ҳисоби (баланси) ҳолати бўйича доимий хабардор этиб борилади. Борди-ю, қарздорлиги мавжуд истеъмолчи бўлса, унда у тизимдан ўчирилади. Тўловни вақтида амалга оширадиган истеъмолчиларга эса узлуксиз ҳамда сифатли электр энергияси етказиб берилиши тўлиқ таъминланади.
 
Бундан ташқари, истеъмолчиларга етказиб берилаётган электр энергияси учун табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китоб қилиш имконияти ҳам юзага келади.

Теглар:Ўзбекэнерго Электр энергияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар